Ўзбекистон Республикаси Президенти “Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳаси объектларини барпо этишда буюртмачи хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-404-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури  доирасида Компания мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.Компанияга Дастур доирасида тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектлар учун 

марказлашган ҳолда асосий қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларни (қурилиш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мебель жиҳозлари ва асбоб-ускуналар бундан мустасно) харид қилиш ҳуқуқи берилади.

Қарор билан Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика штаби таркиби тасдиқланди.

Қуйидагилар Республика штабининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • ташкил этилаётган Компания фаолиятини йўлга қўйиш, молиялаштириш ва сақлаш, шу жумладан Компания зиммасига юкланган функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
  • объектлар қурилишига ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда ортиқча харажатларни қисқартириш орқали маблағларни иқтисод қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;
  • Компания томонидан объектлар учун марказлашган ҳолда қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларни харид қилиш ҳамда ўз вақтида етказиб беришда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиб бориш;
  • объектларда лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳажми ва муддатлари бўйича доимий равишда Компания ва масъулларнинг ҳисоботини эшитиб бориш;
  • Дастур доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига янги ва қўшимча объектларни кўриб, фойдаланишга топшириш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиш;
  • объектлардаги қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларининг ҳолатини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш.

Компания объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун:

  • харидларни амалга ошириш доирасида маҳсулотлар ва хизматларни топиш ва баҳолаш, ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бориш ҳамда маҳсулотлар сифатини пасайтирмаган ҳолда тежамкор битимлар тузилишини таъминлайди;
  • харид қилинган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларни объектларга тўғридан-тўғри етказиб беради ҳамда пудратчиларга топширади.                                                                                                                                               

                                                                                                                ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилади