Индонезиядаги сув тошқини 19 кишини ҳалок қилди
Индонезия ғарбидаги Суматра музофотида ёғингарчилик туфайли турар-жой биноси қулади. Бу ҳақда вилоят табиий офатни бошқариш ва оқибатларни юмшатиш агентлиги юқори лавозимли ходими Муҳарриндо Идван маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳудуд пайшанба кунидан бери табиат ҳодисасидан азият чекмоқда. Зеро, дарё ўзани кучли ёмғир натижасида ҳосил бўладиган кучли оқимга дош бера олмаяпти.
Идван “Синьхуа” агентлиги мухбирга телефон орқали маълум қилишича, қурбонларнинг аксарияти Песисир Селатан туманида топилган.
– Одамлар нафақат кучли сув оқимига учраган, балки кўчки пайти қалин тупроқ остида қолганлар ҳам кўп, – деди у.
Қўшимча қилинишича, кучли оқим 16 кўприкни қулатиб, йўлларни тўсиб қўйган, уйлар вайрон бўлиб, жабрланганларга ёрдам тарқатиш қийинлашган. Ҳозиргача 19 киши ҳалок бўлгани, 7 инсоннинг тақдири номаълумлиги айтилди.
Минтақавий табиий офатни бошқариш ва оқибатлни юмшатиш агентлиги фавқулодда ҳолат бўлими раҳбари Фажар Сукма шанба куни сув тошқини камайгани, бироқ ўн минглаб уй ҳамон сув остида қолаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бедарак йўқолганларни қидириш амалиёти давом этяпти. Жараёнга қутқарув ходимлари, аскарлар, полиция ва кўнгиллилар жалб қилинган.