Индонезия Президенти Киевга келди
Индонезия Президенти Жоко Видодо чоршанба куни Киевга етиб келди, унинг Президент Владимир Зеленский билан учрашуви режалаштирилган, деб ёзади Индонезия маъмурияти матбуот учун тарқатган баёнотида.
“Жаноб Видодо ва унинг рафиқаси Польшадан махсус поездда Киевга келди. Зеленский билан учрашувдан ташқари Видодо оиласи Ирпень шаҳрини зиёрат қилади, шунингдек, бир қатор тиббий муассасаларни бориб кўради”, дейилади баёнотда.
Видадо февраль ойидан бери Киевга ташриф буюрган биринчи Осиё етакчисидир. “Ўзи билан у инсонпарварлик юки олиб келди”, дейилади хабарда.
Индонезия Президенти Москвага ҳам бориши, Владимир Путин билан музокара олиб бориши режалангани айтилмоқда.
ЎзА