Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2025 йил 14 февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент вилоятида ҳам тизимли ишлар қилинмоқда. Хусусан, мазкур йўналишда Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч банкка айлантирилиб, “Бизнесга биринчи қадам”, “Ёшлар учун иш ўринлари”, “Инновацион ёшлар” лойиҳалари, инновацион ва креатив стартаплар ташкил этилмоқда. 

Ҳозирги кунда ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, маҳаллаларда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар хатловдан ўтказилмоқда. Натижада, қарийб 50 кун мобайнида 3 минг 746 нафар ёшлардан 439 миллиард 388 миллион сўмлик лойиҳалар аниқланди. Мутахассислар 741 нафар ёшларнинг 68 миллиард сўмлик лойиҳаларини скорингдан ўтказди ва имтиёзли кредит ажратиш учун ижобий хулосалар тақдим этди. 

– “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси асосида 14 нафар ёшга умумий қиймат 1,5 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит ваучерлари топширилди. Ёш тадбиркорлар тақдим қилган бизнес режаларга кўра эндиликда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, таълим, қишлоқ хўжалиги соҳаларида 50 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиниши кутилмоқда. Бундан ташқари, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 2024 йил давомида 574 минг нафар ёшлар турли танлов ва лойиҳаларда иштирок этган бўлса, жорий йил 686 минг нафарга етказиш режалаштирилган. Бугунги кунда ёшлар орасида хорижий тил ва замонавий касбларни ўрганиш оммалашган. Биргина ‘‘Ибрат фарзандлари’’ лойиҳаси доирасида вилоятда 223 мингдан ортиқ ёшлар 23 та хорижий тилларни ўрганиб, 35 мингдан зиёди тил сертификатига эга бўлди, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари Нодир Ҳожиев. 

Ёшлар етакчилари уйма-уй хатлов ўтказиши натижасида 57 минг 525 минг фуқаронинг “меҳнат миграцияси баланси” шакллантирилди. Ёшлар ўртасида тартибли миграцияни йўлга қўйиш мақсадида, ўқув марказлари билан ҳамкорлик фаолияти йўлга қўйилди. Биргина Бекобод шаҳрининг “Юксалиш” ўқув маркази томонидан Бекобод, Нурафшон, Чирчиқ, Олмалиқ ва Янгийўл шаҳарларида ўқув марказининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилди. 

А.Мусаев,ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имтиёзлар бисёр, ундан оқилона фойдаланиш лозим