Навоий кон-металлургия комбинатининг Термиз механика заводи ишга туширилганига қарийб ўн йил бўлди.

Корхона Сурхондарё вилоятида маҳаллийлаштирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ҳудудий субъектларга қулайлик ва янги иш ўринлари яратиб, аҳоли йил сайин ўсаётган, меҳнат бозорига янги ёшлар кириб келаётган воҳанинг ишсизлик даражасини имкон қадар пасайтириш, камбағаллик даражасини қисқартириш мақсадида ташкил этилган эди. 

Корхонани қуриш, ишга тушириш учун бир йилдан кўпроқ вақт кетди. Унинг дастлабки босқичи фойдаланишга топширилиб, илк маҳсулотларини бера бошлаганидан воҳада тилга тушди. 2018 йил ҳар хил ўлчамдаги металлоконструкциялар ишлаб чиқарадиган иккинчи навбати ҳам ишга туширилиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кенгайди.

– Бунинг натижасида қанча аҳоли, ёшлар ишли бўлди, – дейди завод директори Олимжон Минглиев. – Чунки, ҳудудга яна бир саноат корхонаси кириб келди. Илгари бўш турган қуп-қуруқ жойда замонавий корхона пайдо бўлди. Одамлар ҳунаридан даромад топмоқда. Лекин бу бугунги натижа. Келгусида заводнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириб, янада кўпроқ иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш ҳажми ва турини янада ошириш режалаштирилган. Демоқчиманки, ҳали излаб топса, йўлга қўйса бўладиган имкониятлар бор.

Айни пайтда корхонада металл конструкцияли жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, металллардан ҳар хил турдаги идиш, сиғим, қурилиш учун турли қолиплар тайёрлаш, уларга ишлов бериш, таъмирлаш, пайвандлаш ишлари, шунингдек, вилоят корхоналари учун машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳалари учун зарур бўлган  асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа йўналишларда ишлаб чиқаришлар, хизматлар йўлга қўйилган. Лўнда қилиб айтганда завод ишга тушганидан буён аҳил жамоа 300 турдан ортиқ маҳсулот турини ўзлаштирди. Маҳаллийлаштирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

– Корхонамизда еттита участка мавжуд, – дея суҳбатни давом эттиради бош муҳандис Олим Дусяров. – Иш икки сменада ташкил этилган. Ишчиларимиз асосан ўз касбининг етук мутахассислари ва ёшлардан ташкил топган. Ишлар тизимли олиб борилаётгани, уларнинг ўз касбини яхши билгани туфайли ҳам режалар ўз вақтида ортиғи билан бажарилмоқда. Жумладан, шу йил 25,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришни мўлжаллаяпмиз. Тўққиз ойда буюртмачиларга 19,3 миллиард сўмлик тайёр маҳсулот етказиб берилди. Яна бир рақамни айтадиган бўлсам, ҳар йили ўртача 500 тоннадан ортиқ саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, корхона нафақат Навоий кон-металлургия комбинатининг бўлинмалари, балки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорларга ҳам сифатли хизмат кўрсатмоқда. Хорижникидан қолишмайдиган арзон маҳсулотларига талаб йилдан-йилга ортаётир. Ҳозирги пайтда завод вилоятдаги “Шеробод цемент заводи” масъулияти чекланган жамияти, “Сурхонцементинвест” хусусий корхонаси, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ва бошқа йирик буюртмачилари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Бу ҳамкорликдан ишлаб чиқарувчи ҳам, буюртмачи ҳам мамнун. 

Корхонада 50 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади. Уларнинг 24 нафари ёшлар ва хотин-қизлар. Бу ерда металл конструкциялар йиғиш, механик, термик ишлов бериш, қозон пайвандлаш участкалари бор. Ишчилар меҳнат муҳофазасига, хавфсизлик техникасига қатьий риоя этган ҳолда меҳнат қилишга одатланган. Махсус кийим ва бошқа керакли ҳимоя воситалари билан таъминланган. Ёшлар ҳам замонавий станокларни маҳорат билан бошқариб, металлларга дид билан ишлов беради. Сифатли маҳсулот тайёрлашга алоҳида эътибор қаратади. Устоз кўргани, ўқигани яққол сезилади. 

– Кундалик ишимиз шу, – дейди кенг профилли станокчи Ҳусниддин Исмоилов. – Қишлоқ хўжалиги техникалари,  насослар учун эҳтиёт қисмлар, турли ўлчамдаги қора ва рангли металлларга болт-гайкалар тайёрлаймиз, уларга ишлов берамиз. Валлар, ўқлар, втулкалар, дисклар, деталлларга шпонпазлар, шлицалар очиш, фрезалаш, силлиқлаш, тишли ғилдираклар очиш ишларини бажарамиз. Заводга тўрт йил бурун ишга келгандим. Олаётган ойлигимиздан рўзғорга барака киряпти, қозонимиз қайнаяпти, уй-тўй қиляпмиз. 

Термик ишлов бериш участкасида ҳам иш жараёни бир маромда давом этмоқда. Касбидан мамнун ишчиларда бир муддат тиним йўқ. Металлларга турли ҳароратдаги иссиқлик ёрдамида (термик) ишлов бериш жамоанинг асосий вазифаси экан. Қора ва рангли металлларни юқори иссиқликда тоблаб, улар қаттиқлиги, мустаҳкамлиги ва эластиклигини таъминлаётир. Шунингдек, юқори кучланишли электр энергиясида турли тишли ғилдираклар, валлар, металлларнинг ташқи ва ички юзаларига термик  ишлов бериш ишларидан завқ олиб меҳнат қилмоқда. 

Металл конструкциялар йиғиш участкасида металлларни кесиш, букиш, қирқиш, пайвандлаш каби ишлар, гидроциклонлар ёрдамида турли ўлчамдаги металл контейнерлар, турли ҳажмли сиғимлар, металл столлар, шкафлар, насослар, шахталарга роликлар, маданий-маиший металлоконструкциялар, қурилиш соҳаси учун металл конструкцияли қолиплар, тишли бирикмалар, ёритгичлар учун устунлар, панжаралар, бункерлар, дарвозалар, турли эҳтиёт қисмлари тайёрланмоқда. 

Бу ишларни амалга оширишда, яъни, металлларни кесиш, қирқиш учун замонавий станокларда бир зум ҳам тиним йўқ. Уларни маҳорат билан бошқариб, қайсидир бир детални тайёрлаётган ишчи каржомасидаги йигитларнинг бутун диққати ишда. 

Қозон пайвандлаш участкасида меҳнат қилаётган Ботир Имомов ёш, аммо ҳаётнинг оғир-енгилини кўрган. Меҳнатда тобланган. Иш излаб, хорижда ҳам бўлган. Россиягача мардикорликда ишлаб келган. Суҳбатлашсангиз оиласидан узоқдаги сарсон-саргардончиликларни, бу фақат қуруқ ҳою-ҳавас бўлганини яширмай гапириб беради. Отадан эрта айрилиб, онаси қўлида катта бўлган. Айни пайтда оиланинг ёлғиз боқувчиси. 

– Термиз санъат коллежини тугатганман, – дейди Ботиржон Имомов. – Касбим бўйича иш тополмадим. Шунда таваккал қилиб, ўзга юртларга ҳам бориб келдим. Ишим юришмади. Наилож, она-Ватанимга, онамнинг бағрига қайтдим. Ана шундай кунларнинг бирида янги завод очилаётганини эшитиб, иккаланган ҳолда у ерга бордим. Чунки, қўлимда санъаткор дипломи, фикру хаёлимда эса мутахассислигим тўғри келмайдику, шунга, ишга олмаса керагов, деган қараш ҳам йўқ эмасди. Албатта, дунёда яхши одамлар кўп. Завод маъмурияти вакиллари мени диққат билан тинглаб, шароитимни тушуниб, касбга ўқишга тавсия этишди. Суҳбатдан ишим ўнгланиб, яхши таассурот билан чиқдим. Бир ярим ой Навоий шаҳридаги комбинат ўқув марказида янги касбга ўқидим. Мана етти йилдирки, ишлаяпман. Ойлик маошимни тўплаб, ўйландим, тўйлар қилдим, яқинда машина олдим. Бундан барча яқинларим, айниқса, онам, оилам, уч нафар фарзандларим хурсанд. Албатта, оиласидан, иш жойидан кўнгли хотиржам, рўзғори бут инсон ҳаётида мазмун, ишида унум бўлади.

Сурхондарё вилоятида 2016 йил 2,2 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 15 триллион сўмга етди. Воҳада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг йилдан-йилга ўсиб боришида Термиз механика заводи ишчиларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Буларнинг барчаси мамлакатимизда замонавий саноатни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор ва корхонадаги аҳиллик, иноқлик, барча ишлар тўғри йўлга қўйилганининг амалдаги самарасидир.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари билан танилаётган корхона