Қонун лойиҳасига шарҳ

Савдода адолатли қоидаларни ўрнатиш ва бунда барча аъзоларга тенг шароит яратиш Жаҳон савдо ташкилотининг энг муҳим принципларидан бири ҳисобланади. Аммо четдан олиб келинаётган товарлар учун давлатига қараб турлича ставкаларнинг қўлланилиши тенг рақобат муҳитига салбий таъсир қилади. 

Шу муносабат билан ушбу йўналишдаги тартибларни Жаҳон савдо ташкилотининг қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш, адолатли қоидалар асосида савдони амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси аъзоси Наргиза Саломова батафсил гапириб берди. 

— Мамлакатимизда иқтисодий салоҳиятни тўлақонли рўёбга чиқариш, эркин бозор тамойилларини амалда татбиқ этишни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишини жадаллаштириш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жаҳон савдо ташкилотининг энг муҳим талабларидан бири эса савдода тенг шароит яратишдир.

Амалда мамлакатимиз учун импорт товар олиб киришда 57 та давлат энг кўп қулай режимига эга ҳисобланади. Мазкур давлатлардан бошқа, яъни энг кўп қулай режимига эга бўлмаган давлатлардан Ўзбекистонга келтирилаётган товарлар учун товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатлар мавжуд бўлмаганида, импорт божини 2 карра ошириб қўллаш амалиёти мавжуд. Эндиликда ушбу амалиёт бекор қилинмоқда. 

Ҳужжатда кўзда тутилаётган нормалар иқтисодиётга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади. Шунингдек, миллий қонунчилик нормаларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш ҳисобига адолатли қоидалар асосида савдони амалга ошириш, импорт ва экспорт географияси ошишига замин бўлади. Импорт божини 2 карра ошириб қўллаш амалиётининг бекор бўлиши, ўз навбатида, олиб келинган товарларнинг бозор нархларини ҳам пасайтиради. Бу эса аҳоли учун ҳам қулайликдир. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/J5HtGixJ6VI" title="Import bojini 2 karra oshirib qoʼllash amaliyoti bekor qilinmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Дониёр Ёқубов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Импорт божини 2 карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинмоқда (+видео)