Андижонда имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган икки кунлик республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, хусусан, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназаровнинг ташаббуси билан ташкил этилган семинарда Ўзбекистон мусулмонлар идораси мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бош имом-хатиблари, Андижон вилоятидаги жоме масжидлар имом-хатиблари иштирок этди. 

Дастлаб семинар иштирокчилари, меҳмонлар Андижондаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюриб, ўқитиш жараёнлари, толибларнинг яшаш шароитлари билан танишди. Шунингдек, мадраса толиблари, устозлари билан суҳбатда бўлди. Фаол ва аълочи талабалар, намунали иш олиб бораётган муаллимлар рағбатлантирилди. 

Шундан сўнг меҳмонлар вилоятлар бош имом-хатиблари бошчилигида гуруҳларга бўлинган ҳолда вилоятнинг туман ва шаҳарларига чиқиб, белгиланган саволнома доирасида жойлардаги масжидлар фаолиятини ўрганди, илғор тажрибалар билан танишди, мавжуд камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берди. 

Муфтий ўринбосарлари, вақф фонди масъуллари, вилоят бош имом-хатиблари вилоятда сўнгги йилларда барпо этилган жоме масжидларида бўлди. Шунингдек, Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига, Андижон шаҳридаги кекса, ёлғиз ва ногиронлар истиқомат қилаётган Ижтимоий ҳимоя марказига ташриф буюрди, болалар ва кексаларга “Вақф” фондининг совға-саломларини топширишди. 

Семинарнинг иккинчи куни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Андижон вилояти вакиллиги идораси мажлислар залида ўтказилган асосий тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназаров хазратлари сўз олиб, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда дин ишларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, хусусан, фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, мусулмонларнинг ўз зиммаларидаги диний арконларни бекаму кўст адо этишлари учун зарур барча шароитлар яратилганлигини таъкидлади. Семинарнинг мақсад-моҳияти хусусида тўхталди.

– Ўтказилаётган амалий семинарнинг асосий мақсади жойлардаги ислоҳотлар жараёнлари билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш, илғор иш услубларини ўрганишдан иборат, – дейди шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари. – Пировардида имом-домлаларимиз фаолияти ҳамда диний-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган. 

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бош имом-хатибларининг ўзлари чиққан ҳудудлар бўйича ўрганишлари юзасидан хулоса, фикр ва мулоҳазалари тингланди. 

– Ўрганиш давомида Хўжаобод туманидаги мавжуд 7 та жоме масжиди фаолияти билан танишилди, – дейди Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулло домла Абдуллаев. – Барча масжидларда тегишли иш ҳужжатлари белгиланган тартибда юритилмоқда, имом-хатиблар самарали фаолият олиб бормоқда экан. 

Шунингдек, ўрганиш давомида аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказилди. Жумладан, ёт ғоялар таъсирига, руҳий тушкунликка тушиб қолган фуқаролар, ажрашиш остонасига келиб қолган ёш оила соҳиблари билан суҳбатлар ўтказилди, уларга насиҳат қилиниб, зарур маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, 80 га яқин эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов Булоқбоши туманида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диний-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилаётганлигини, айниқса, туманда имом-хатиблар, домлалар ўртасида “Устоз-шогирд” анъанаси намунали йўлга қўйилганлигини алоҳида қайд этди. 

– Жалақудуқ туманидаги масжидларда ҳам ишлар самарали олиб борилмоқда, – дейди Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонали домла Жабборов. – Айниқса, тумандаги Қиличмазор маҳалласида жойлашган “Қутайба ибн муслим” зиёратгоҳида олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишларини алоҳида эътироф этиш ўринли. Дини ислом ривожига улкан ҳисса қўшган ана шундай улуғ зот номи билан аталувчи зиёратгоҳни обод этиш ёш авлод қалбида динимизга, тарихимизга ҳурмат туйғулари янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Семинарда вилоятнинг туман, шаҳарлардаги 177 та жоме масжидида олиб борилаётган ишлар, ўрганишлар якунлари, шунингдек, имомларнинг фаолияти атрофлича муҳокама қилинди, фикрлар алмашилди. Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Хулосалар, таклифлардан келиб чиқиб, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини ошириш, иш ҳужжатларини тартибли юритиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, тарғибот-тушунтириш ишларини янада кучайтириш зарурлиги алоҳида қайд этилди. 

Мухтасар айтганда, республика илмий-амалий семинари иштирокчиларга ўзаро тажриба алмашиш, илғор иш услубларини ўрганиш ва оммалаштириш учун кенг имконият майдонига айланди. 

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзA мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имом-хатиблар фаолияти самарадорлиги янада ортади