Иммунология – ХХI аср тиббиётини пойдевори
Самарқанд давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон Фанлар Академиясини Иммунология ва инсон геномикаси илмий-текшириш институтини 35 йиллигига бағишланиб «Иммунология – ХХI аср тиббиётини пойдевори» мавзуида халқаро илмий-амалий конференциясини учинчи, охирги якуний куни ўтказилди (конференция иши аввалроқ Тошкент шаҳрида бошланган).
Халқаро конференция ишида Россия, Беларусь, АҚШ ва Ўзбекистонни етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-текшириш институтларини 250 зиёд вакиллари иштирок этди.
Халқаро илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Йўлдошев, Россияни аллергологлар ва клиник иммунологлар уюшмаси президенти, академик Раҳим Ҳаитов, Россия иммунологлари илмий жамияти президенти, академик Валерий Черешнев, Россия фанлар академияси академиги Александр Караулов, бошқа таниқли олимлар ва тиббиёт соҳасининг йирик вакиллари иштирок этишди.
Халқаро форумнинг ялпи мажлисида республика ва хориж мутахассислари COVID-19 касаллигининг иммунологик жиҳатлари, коронавирус инфекциясининг иммунопатогенези ва иммунотерапияси, иммунитетдаги туғма хатоликлар, мукозал иммунитет, микробиота, антибиотиклар ҳамда ўзаро муносабати каби долзарб масалаларда маърузалар қилди.
Самарқанд давлат тиббиёт институтида ўтказилган «Иммунология – ХХI аср тиббиётини пойдевори» халқаро илмий-амалий конференцияси шубҳасиз, республика ва минтақамизда иммунология ва инсон геномикаси соҳасини ривожлантириш, фундаментал ва клиник фанларни ўқитиш сифатини янада ошириш ва малакали тиббий кадрларни тайёрлаш ҳамда республикамиз тиббиёт олийгоҳлари ва илмий текшириш марказларининг халқаро алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
ЎзА