Имконияти чекланган ўқувчиларга қувонч улашилди
Саховат бу инсонлардаги энг олий фазилат ҳисобланади. Азал-азалдан халқимиз ҳар қандай шароитда бир-бирига елка тутган, ёрдам қўлини чўзган.


Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан берилган бепул совғаларни Кўкдала туман “Баркамол авлод” болалар мактаби маъмурияти 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ва “Хўжаобод” маҳалласида яшовчи имконияти чекланган ўқувчиларга совға тариқасида тарқатди ва уларга қувонч улашди.


Ўлмас Баротов,
ЎзА мухбири.