Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай!
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабалар учун “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маърифий тадбир ҳамда янги китоблар тақдимоти ўтказилди.
Унда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда маънавият, маърифат масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, бундан мақсад эса бугунги мураккаб ва таҳликали замонда юртимизда тинчликни, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёшларимизни миллий қадриятларимиз асосида ватанпарварлик, фидойилик, яратувчанлик руҳида тарбиялашдан иборат эканини таъкидлади.

Марказ илмий ходимлари мамлакатимизда янги жамият қуриш йўлида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида маълумотлар бериб, эришилган натижаларга тўхталди.
Тадбир ниҳоясида университет кутубхонасига марказ нашрлари тортиқ қилинди.
Н.Раҳмонова, ЎзА