Иллинойс штатида отишма содир бўлди
Американинг Иллинойс штатидаги Ҳайленд-Парк шаҳрида АҚШ мустақиллик куни шарафига ўтказилган парад чоғида отишма содир бўлди.
“Fox News” маълумотига кўра, камида 6 киши ҳалок бўлган, 31 киши яраланган.
Шаҳар мериясининг хабар беришича, полиция отишмада гумондор сифатида 18-20 ёшли йигитни қидирмоқда.