Илғор фермер аёллар менторлик (устозлик) даражасини олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда “Ўзбекистонда тадбиркор аёллар ва ёш хотин-қизлар учун менторинг дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича хизмат кўрсатиш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида истиқомат қилаётган аёлларни қамраб олиб, фермер аёллар ва ёш тадбиркор хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.
[gallery-8893]
“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг илғор фермер аёллари уч кун давомида интенсив курсларда иштирок этиб, менторлик (устозлик) даражасини олди. Шу кунлар давомида улар бевосита ўттиз нафар менти (шогирд)лар билан ишлади. Уларга ўз тажрибаларини ўргатиб, бизнесини йўлга қўйишида кўмаклашди.
Курслар давомида иштирокчилар қуритилган мева ва ёнғоқ аралашмаси, снэклар, қуритилган сабзавотлар, ёнғоқ ва ерёнғоқ пастаси, донли-дуккакли маҳсулотлар, мурабболар ва мевадан тайёрланган пюрелар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тайёрлади.
Тез фурсатда ушбу лойиҳаларнинг энг яхши учтаси молиялаштирилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА