Илғор фермер ва теримчилар даврасида
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Хоразм вилояти кенгаши ходимлари пахта йиғим- теримида юқори натижаларга эришаётган фермер ва деҳқонлар, теримчилар билан учрашди.

Хива туманида биринчи бўлиб давлатга пахта сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарган “Раҳимберган Ҳожи-Анбар” фермер хўжалиги раҳбари Қадам Қутлиев тажрибали деҳқонлардан. У кўп йиллардан буён пахта етиштириш бўйича яхши натижаларга эришиб келмоқда.
– Ўн уч йилдан бери фермерлик билан шуғулланаман, – дейди Қ.Қутлиев. – Ўтган йили 25 гектар ерга чигит экиб, мўл ҳосил олган эдик. Бу йил 23 гектар ердан 48 центнердан пахта топширдик ва режани ортиғи билан бажардик. Хўжалигимизда 12 нафар доимий ва 120 нафар мавсумий ишчи меҳнат қилади. 10 гектардан ортиқ майдонда ғалла, 2 гектарда эса аччиқ қалампир етиштирамиз. 5 гектарлик боғимиз бор, 6 гектарга полиз маҳсулотлари экилади. Шунингдек, 30 дан ортиқ наслли чорва моллар ҳам парваришлаймиз.
Туман пахта далаларида кунига 120 килограммдан оқ олтин тераётган Манзура Раҳимова, Муқаддас Машарипова ва Зумрад Жабборова каби фаол теримчиларга партиянинг қимматбаҳо совғалари топширилди.