Икки йиллик муаммо ўз ечимини топди
Бугун истеъмолчиларни қийнаётган муаммолардан бири авиачипталар масаласи.
Бухоро вилояти, Пешкў тумани “Хоркаш” МФЙ Оқработ қишлоғида яшовчи истеъмолчи О.Б. 2020 йилнинг март ойида Бухоро шаҳридаги “GOLDAVIA SERVIS”га қарашли авиакассадан “Бухоро-Москва” авиа йўналиши орқали парвоз қилиш мақсадида 1 миллион 500 минг сўмга авиабилет харид қилган.
Аммо коронавирус пандимияси туфайли авиарейслар қолдирилгани сабабли парвози амалга ошмаган.
Фуқаро Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мурожаат қилиб, авиачипта пулини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур мурожаат Пешкў туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, муаммо зудлик билан ижобий ҳал этилди ва истеъмолчининг авиабилет учун тўлаган 1 миллион 500 минг сўм пули ундириб берилди.
Шунингдек, Наманган вилояти Поп тумани, Санг қишлоғи, “Гузар” махалласида яшовчи яна бир истеъмолчи Ю.Ж ҳам ҳудди шундай авиачипта муаммоси билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига ёзма мурожаат қилди.
Мурожаатда баён этилишича, фуқаро 2020 йилнинг 26 февраль куни Поп шаҳридаги авикассадан Россия Федерациясининг Калининград шаҳрига бориш мақсадида 2 миллион 850 минг сўмга авиачипта сотиб олган. Бироқ 2020 йил март ойида бутун дунёда СОVID-19 пандемияси муносабати билан давлатлараро авиақатновлар тўлиқ тўҳтатилганлиги сабабли 2020 йил 25 март куни Россия Федерациясига кетиши имкони бўлмаган. 2020 йил охирида авиачиптасини авикасса ходимларининг кўрсатмаси бўйича ваучерга ўтказиб қўйган, лекин шу кунгача ушбу ҳолат инобатга олинмаган. Авиачипта учун сарфлаган пулини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этган.
Ушбу мурожаат Поп туман жамияти томонидан ўрганилиб чиқилди. Ўрганиш давомида Поп туман жамияти мутахассислари Поп шахрида жойлашган “EXPRESS AIR” МЧЖ га қарашли авикасса сотувчиси билан суҳбат олиб борилди. “EXPRESS AIR” МЧЖ сотувчиси томонидан мурожаатчи Ю.Ж нинг авиа чипта учун қилган тўловлари, яъни 2 миллион 850 минг сўм пули қайтариб олиб берилишига эришилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА