Икки тилда сўзлашувчи бир халқ
Узоқ йилларга бориб тақаладиган ўзбек ва тожик халқларининг дўстона муносабатлари 2017 йилдан сўнг янги сифат босқичига кўтарилди. Ўтган қисқа даврда аҳоли учун чегараларнинг очилганлиги, ўзаро савдо-сотиқ муносабатларининг изчиллашгани, маданий ва илмий йўналишдаги икки томонлама ҳамкорликнинг жадаллашуви – амалга оширилган улкан ислоҳотларнинг бир қисми, холос.
Буларнинг барчаси Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, хайрихоҳлиги ва мустаҳкам қўшничилик муносабатларини йўлга қўйиш борасидаги шахсий саъй-ҳаракатлари натижасидир.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланган келишув ва шартномалар ҳам мазкур йўналишдаги амалга оширилаётган хайрли ишларнинг мантиқий давоми бўлади десак, муболаға бўлмайди.
Ишонамизки, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган барча эзгу ишлар истиқболда ўзбек-тожик халқлари ўртасидаги дўстона муносабатлар янада яхшиланишига, ўзаро ҳамкорлик эса ҳар икки халқ манфаатларига хизмат қилишига муҳим туртки беради.
Махсуд Мухаммедов,
Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик
партияси Бухоро вилояти кенгаши раиси