Президент раислигида тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Бахмал, Қўшработ, Хонқа, Қўштепа ва Пахтаобод туманларида имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмагани танқид қилинди.

Шу сабабли Жиззах, Самарқанд, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимларига ушбу туманларда икки ҳафта муддатда тадбиркорлик лойиҳалари дастурини ишлаб чиқиб, алоҳида назоратга олиш бўйича топшириқ берилди.

Шу билан бирга, “маҳаллабай” ишлаш доирасида банклар томонидан тадбиркорлик ривожланмагани боис “қизил” ҳудуд деб белгиланган 858 та маҳаллада “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, улар бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланди.

Йиғилишда тадбиркорликка ер ва бинолар ажратишни кўпайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бош вазир ўринбосарлари С.Умурзоқов, Ж.Қўчқоров, адлия вазири Р.Давлетовга ер участкаларига инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаш тартибини кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга бериш тартибини киритиш вазифаси топширилди.

Президентимиз “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га кирган аҳоли бандлигини таъминлаш учун ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.

– Икки карра масъулиятимизни кўпайтирмасак, “дафтарлар” ёпилмай қолади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мисол учун, Чортоқ туманининг “Боғистон” маҳалласидан туман марказига бориб ишлашга мажбур бўлган (32 километр) 40 нафар тикувчи аёллар муаммоси давлат-хусусий шериклик асосида ҳал қилинган.

Йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига 1,5 мингта маҳаллага хусусий шериклик асосида бино қуриб бериш бўйича ташаббускорларни аниқлаб, лойиҳаларни бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров ҳамда Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Бош прокуратура мутасаддиларига бир ой муддатда енгил конструкцияли кўчма савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, уларни аукцион орқали жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки карра масъулиятни кўпайтирмасак, “дафтарлар” ёпилмай қолади – Президент