III “Устозлар миллий форуми” ўз ишини бошлади
Мактабни ўзгартирмасдан туриб жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – боғча ва мактабдир.
Уларни муқаддас даргоҳ қиладиган куч эса педагоглардир. Соҳада 500 минг нафардан зиёд ўқитувчи ва 150 минг нафардан зиёд тарбиячи фаолият олиб бормоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан анъанавий III “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтмоқда. Форумда фаол меҳнат қилаётган педагоглар ва фахрий устозлар иштирок этмоқда.

Қайд этиш лозимки, ушбу тадбир янги ўқув йили олдидан илғор методикалар ва соҳадаги янгиликларни ўқитувчиларга етказиш мақсадида ҳар йили ўтказилади.

Маҳорат дарслари умумтаълим фанлари, мактабгача таълим, маънавият каби йўналишларни қамраб олган.
Тренинг машғулотлари 2 кун давом этади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА