Озарбайжонда ўтаётган III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 25 та олтин, 33 та кумуш ва 60 та бронза медалига етди.

III МДҲ ўйинларининг юнон-рум кураши бўйича ўтказилган беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.  

Аниқроғи, мазкур спорт тури бўйича Жавоҳир Шарифбоев (45 кг), Фарид Каримов (48 кг) ва Абдулазиз Холмирзаев (80 кг) барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритган бўлса, вазни -110 кг. бўлган Саидамир Неъматов кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Азизбек Барлиқбоев ва Фахрикамол Комилжонов бронза медалига эга чиқди.

Қиличбозликнинг сабля қуроли бўйича ташкил этилган жамоавий баҳсларида Наргиза Жаксибаева, Аякоз Жумамуратова, Салима Рўзиева ва Наргиза Утебаевадан иборот терма жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди. Эркаклар ўртасидаги шпага йўналишидаги жамоавий мусобақада термамиз шоҳсупанинг учинчи ўрнидан жой олди.

Бугун, 8 октябрь куни III МДҲ ўйинларининг сўнгги кунида фақатгина бадиий гимнастика бўйича баҳслар бўлиб ўтади. Шунингдек, ўйинларнинг ёпилиш маросими ҳам ташкил этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
III МДҲ ўйинларидаги медалларимиз 118 тага етди