Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котибияти сайтида Ўзбекистондаги парламент сайловида қатнашган мазкур тузилма кузатувчилар миссияси ҳисоботи жойлаштирилди.
– ИҲТ миссияси Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги бир қатор сайлов участкаларида жараённи кузатиб, сайловга тайёргарлик кўриш ва ушбу муҳим сиёсий тадбирни ўтказиш учун кўрилган чора-тадбирлар юзасидан маълумотга эга бўлди, – дейилган ҳужжатда. – Вакилларимиз мамлакат демократик институтларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам қўйгани, юқори даражада ташкилотчилик намойиш этганини қайд этди.
Бош котибият ўзбек халқини парламент сайлови муваффақиятли ўтгани билан қутлаб, сайланган парламент республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади, дея ишонч билдирган.
ЎзА