IELTS Indicator жорий йилда тан олинади
IELTS Indicator B2 ва ундан юқори даражасига эга бўлган абитуриентларга истисно тариқасида чет тили фанидан максимал балл берилади.
Давлат комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ:
пандемия шароитида чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари ўтказилмаганлигини инобатга олиб, 2020-2021-ўқув йили қабули учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда IELTS Indicator B2 ва ундан юқори даражасига эга бўлган абитуриентларга истисно тариқасида чет тили фанидан максимал балл берилади.