Ички туризм бўйича тарғибот ва натижа
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Президентимиз раҳбарлигида «Туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасидаги ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари» бўйича ўтказилган видеоселектор ўтказилган эди.
Ушбу йиғилишда белгиланган топшириқлар асосида вилоят туризмни ривожлантириш департаменти, вилоятда фаолият юритувчи туроператорлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги «Маҳалла жамоалари», «Меҳнат жамоалари» ва «Ёшлар Иттифоқи жамоалари» иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 2020 йил давомида доимий ички туризм йўналишида саёҳатларни амалга оширган ва 2021 йил ички туризм саёҳатларини ташкил этилишини режалаштирган йирик (ишчи ходимлар сони 1000 нафардан ортиқ) 67 та корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 60 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва соҳага доир бошқа мутасадди ташкилотлар ўртасида тарғибот учрашувлари ташкил этилди.

Мазкур тарғибот учрашувларида, Бухоро вилоятидан ташриф буюрган масъул мутасаддилар томонидан берилган қуйидаги маълумотлар яъни вилоятнинг туристик салоҳияти, ҳукуматимиз томонидан берилаётган имтиёзлар ҳамда вилоятнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий этилган чегирмалар иштирокчилар орасида кескин қизиқишга сабаб бўлди.
Шунингдек, вилоят мутасаддилари билан ташриф буюрган Бухоролик туроператорлар 2020 йил якунига қадар Учтепа туманидаги маҳалла фаоллари ва аёллардан ташкил топган Бухоро бўйлаб 100 кишилик саёҳатни ташкил этиш бўйича ва 2021 йил якунига қадар саёҳатларни тизимли равишда давом эттириш бўйича келишувларга эришилди.
Бухоро вилоят туризмни ривожлантириш
департаменти матбуот хизмати