Фарғона вилояти ички ишлар органлари ходимлари юртимизда осойишталикни таъминлаш йўлида туну кун хизмат вазифаларини касбига садоқат билан ўтаб келмоқдалар. Улар хизматларини юқори даражада бажаришлари учун эса энг замонавий техникалар билан таъминланмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фарғона шаҳрида бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишди.
[gallery-20290]
Вилоят раҳбарига тизимда хавфсиз ҳудуд тамойили асосида олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот берилди. Жараёнлар билан танишиш пайтида янги фойдаланишга топширилган киберхавфсизлик лабораторияси, бу ерга ўрнатилган замонавий технологиялар ва уларнинг ишлаш имкониятлари ҳақида таништирилиб, тақдимот ўтказилди. Фарғона шаҳар бўйича ИИО ФМБ кузатув-таҳлил маркази ҳамда янги таъмирдан чиқарилган вилоят 3-сектор штаби фаолияти ҳам кўздан кечирилди.
Вилоят ички ишлар бошқармасида хизмат қилаётган ходимларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш учун шахсий таркибга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни соҳа вакилларини имтиёзли уй-жойлар билан таъминлаш борасидаги ишларда ҳам яққол кўриш мумкин.
Янги уйларни топшириш маросимида вилоят раҳбари халқ манфаатларига хизмат қилишни ўз хизмат бурчи деб билган фаол ва фидокорона меҳнат қилаётган ходимларни самимий қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирди.
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 47 нафар янги хонадон соҳибларига 2 ва 3 хонали шинам уйларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.
Тадбир иштирокчилари хонадонлардаги шароитлар билан танишдилар.
М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА