Юқори Чирчиқ туманидаги “Ал Саид” сув иншооти энергия тежамкор ускуналар билан қайта жиҳозланиб, янгича кўринишда фойдаланишга топширилди. Ўз навбатида “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖнинг Юқори Чирчиқ филиали маъмурий биноси ҳам ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарув раиси Аҳмад Сувонқулов иштирок этиб, республика миқёсида ҳудудий сув таъминоти корхона раҳбарларига мазкур иншоотлар намуна сифатида тақдим этди. Президентимизнинг тегишли топшириғига асосан жойларда ишни самарали ташкил этиш, аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш, мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш лозимлиги таъкидланди. 

Қайд этилганидек, “Ал Саид” сув иншооти 1980 йилда қурилган.  2024 йил июнь ойида электр энергия истеъмолини камайтириш мақсадида бу жойга 150 киловатт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди. Шу билан бирга, мавжуд 60 та насос агрегатларидан 8 дона насос агрегатлари тежамкор насос агрегатларига алмаштирилиб, 4 дона частота ростловчи қурилмаси ўрнатилди.

Бундан ташқари, “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖнинг Юқори Чирчиқ филиалининг маъмурий биноси бўлмагани учун илгари ижара асосида фаолият юритаётган эди. Бугунги кунда филиал учун 2 миллиард сўм пул маблағлари эвазига янги маъмурий бино қурилди. Филиал тасарруфидаги жами 9 та транспорт воситасига қўшимча равишда бу йил яна 2 та замонавий махсус техниклар харид қилинди.

Ҳозир ҳудудда 141,7 минг нафар аҳоли яшайди, шундан 94,4 минг нафари ичимлик суви билан таъминланган. Бундан ташқари, туманда режадаги белгиланган вазифалар амалга оширилмоқда. 2025-2026 йилларда куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш бўйича жами 3,8 километр ичимлик сув тармоқлари ва 4 та мавжуд насос агрегатлари таъмирлади. 

Тадбир иштирокчилари биноларда яратилган шароитлар билан танишди. Мутахассислар томонидан “Энергия тежамкорлиги бўйича эришилган натижалар” мавзусида тақдимотлар ҳам ўтказилди. Унда сув таъминоти соҳасида амалга оширилаётган инновацион ёндашувлар, тежамкор технологиялар ва уларнинг амалиётдаги самараси иштирокчиларга намойиш этилди.

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда