Шундай улуғ кунларда миллий адабиётимиз ривожига катта ҳисса қўшган олимлар, адабиётшунослар, ёзувчи ва шоирларнинг азиз хотираси ижодкор зиёлиларимиз, сўз санъати мухлислари томонидан ёдга олинмоқда. Устоз адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул буюк шоир бобомиз Алишер Навоий ижодига ошиқ, ҳақсевар, холислик ва адолатнинг тарафдори бўлган заҳматкаш ижодкорлардан эди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида ҳар йили Иброҳим Ҳаққул ижодига бағишланган адабий конференция ташкил этиш яхши анъанага айланган. 

Мазкур конференция, унинг аҳамияти ҳақида адабиётшунос олима, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Зулайҳо Раҳмонова қуйидаги фикрларни билдирди.

–Устоз адабиётшуносларни ёд этиш, уларнинг илмий фаолиятини чуқур ўрганиш бугунги адабиётшунослик тараққиётига, шубҳасиз хизмат қилади. Бундай ёндашув наинки адабиётшунослик, балки давр адабиётининг ривожланишига ҳам туртки бўлиши аниқ. Уларнинг ижодкор ҳаёти ва асарларини ўрганишдаги ўзига хос услуби, бадиий матн таҳлили ҳамда талқинидаги тамойилларни аниқлаш ҳамиша долзарб масалалардан ҳисобланган.

Шу нуқтаи назардан республика миқёсида ўзбек адабиётшунослигининг дарғаси, етук навоийшунос, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 76 йиллигига бағишланган "Иброҳим Ҳаққул ўқишлари" 3 - анъанавий анжумани ҳам устознинг ижодига яна бир карра мурожаат этиш, унинг ўзига хос жиҳатларига эътиборни қаратиш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди. 

Маълумки, устоз Иброҳим Ҳаққул адабиётга, ҳақ сўзга содиқ қолган, навоийшунослик илмини мукаммал эгаллаган, бу борадаги бебаҳо хазинани ёш авлодга беминнат етказган теран маънавиятли, Ҳазрат Алишер Навоийга, бадиий баркамол китобга ошиқ инсон эдилар. Ўз даврида олимнинг “Ўзбек адабиётида рубоий” мавзусидаги номзодлик ишини муваффақият билан ҳимоя қилганида, устоз олимлар илмга иқтидорли, нозикфаҳм ва теран фикрга бўлган инсон кириб келганини англаган эдилар. Устоз Иброҳим Ҳаққулни адабиётшунос олимлар “Ҳақиқатнинг жарчиси ва жангчиси” деб эътироф этадилар.

Aнжуман олимнинг асосий фаолияти кечган улуғ даргоҳ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида филология фанлари доктори, профессор Мақсуд Aсадовнинг устознинг қисқача таржимаи ҳоли, адабиётшуносликдаги ютуқлари ҳақидаги маърузаси билан бошланди. Aнжуман бир-биридан қизиқарли маърузалар билан давом этди.

Узоқ йиллар мобайнида Иброҳим Ҳаққул билан бирга фаолият юритган Aлишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи директори, профессор Жаббор Эшонқулнинг олим ҳақидаги илиқ хотиралари, Иброҳим Ҳаққулнинг ўзбек адабиётшунослигидаги бетакрор ўрни, фольклоршуносликдаги изланишлари хусусидаги хулосалари тингловчиларда қизиқиш уйғотди. Ушбу фикрлар таниқли фольклоршунос, профессор Шомирза Турдимов томонидан давом эттирилди. 

Олим ҳақидаги самимий хотираларни, шубҳасиз, тенгдошлари, суҳбатдошлари билдиради. Бу борада профессор Б.Тўхлиевнинг Иброҳим Ҳаққулнинг ҳам олимлик, ҳам одамийлик фазилатлари ҳақидаги фикрлари иштирокчиларни бефарқ қолдирмади.

Aммо кутилган маърузалардан бири Иброҳим Ҳаққулнинг биринчи шогирди бўлган, Халқаро Яссавий мукофоти лауреати Сайфиддин Сайфуллоҳнинг нутқи бўлди. И.Ҳаққулнинг навоийшуносликдаги хизматлари, ҳамкорликда олиб борган фаолиятлари ҳам устоз олим ҳақидаги тасаввурларни бойитди. 

Иброҳим Ҳаққулнинг кўплаб китобларига тақризчи бўлган, жумладан, “Мушоҳа ёғдуси-1” китобининг тўпловчиси Замонавий адабиёт бўлими мудири Эргаш Очиловнинг хотира маърузалари ҳам иштирокчиларни бефарқ қолдирмади.

Камина ҳам адабиётшунос олимнинг яна бир шогирди сифатида “Занжирбанд шер қошида…” китоби ҳақидаги маърузам  билан қатнашдим. Қўқон университети талабалари ва профессор-ўқитувчилари, жумладан, ушбу университет профессори З.Қобилованинг устознинг Қўқон адабий муҳити ҳақидаги изланишлари тўғрисидаги маърузаси билан иштирок этиши ҳаммани қувонтирди.

Aбу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети Филология ва санъат факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларининг иштироки анжуманни янада жонлантирди. Aйниқса, мазкур университет томонидан тайёрланган видео-хотира Иброҳим Ҳаққулни соғинган кўнгилларга таскин бағишлади.

Aнжуман эркин мулоқот, савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди. Домланинг ҳамкасблари, суҳбатдошлари, шогирдлари, муҳиблари томонидан ўқилган маърузалар, айтилган хотиралар Иброҳим Ҳаққул шахсияти, ижодини, шунингдек, адабиётшунослик ҳақиқатларини англашда ёрдам беради, деган умиддамиз.

Шуни айтиш керакки, Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 март куни Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаб, 1970-1972 йилларда «Шофиркон ҳақиқати» газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган. 1972 йилдан Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида фаолият юритган.

Иброҳим Ҳаққул 1976 йил «Ўзбек адабиётида рубоий» мавзусида номзодлик, 1995 йили «Ўзбек тасаввуф шеъриятининг шаклланиши ва тараққиёти» мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Унинг «Ўзбек адабиётида рубоий» (1981), «Увайсий шеърияти» (1982), «Бадиий сўз шукуҳи» (1987), «Занжирбанд шер қошида» (1989), «Шеърият — руҳий муносабат» (1989), «Абадият фарзандлари» (1990), «Тасаввуф ва шеърият» (1991), «Камол эт касбким…» (1991), «Ғазал соғинчи» (1991), «Ижод иқлими», «Мушоҳада ёғдуси», «Навоийга қайтиш» каби 20 дан ортиқ китоблари нашр этилган.

Иброҳим Ҳаққул Абдулҳамид Чўлпоннинг «Баҳорни соғиндим» (1988), Хожа Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар» (1991) мажмуасини, Сайфиддин Рафиддинов билан ҳамкорликда «Боқирғон китоби» (1991), «Меърожнома» (1995) каби асарларни ўқувчиларга етказган.

Н.Усмонова ёзиб олди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иброҳим Ҳаққул фаолияти, ижоди ёдга олинди