Ибратли оилаларга эҳтиром кўрсатилди
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтимизда яшовчи узоқ йиллик аҳил ва ибратли оилаларни табриклаш мақсадида самимий учрашувлар ташкил этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Султонова, Чилонзор туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганова ҳамда туман “Нуроний” жамғармаси раиси Т.Каримов маҳалла фахри бўлган хонадонларда бўлиб, оила соҳибларини байрам билан қутлади.

Намунали бўлган оилалар, жумладан, “Мевазор” МФЙда 42 йилдан буён бирга истиқомат қилаётган Ғуломжон Ҳакимов ва Дилфуза Ҳакимованинг намунали ҳаёт йўли эътироф этилди.

Шунингдек, “3-Чарх Камолон” МФЙда яшовчи 39 йил давомида мустаҳкам оила қўрғонини асраб келаётган Баҳодир Султонов ва Нафиса Султонова туман фаоллари томонидан табрикланди.
Бу каби учрашувлар ёш оилалар учун ҳаётий мактаб вазифасини ўтайди.
Гулноза Бобоева, ЎзА