Навоий шаҳридаги “Илм-маърифат боғи”да 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан эълон қилинган “Фаровон оила сари” дастури доирасида “Ибратли оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва фаол иштирокчиларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Унда сўзга чиққанлар юртимизда инсон қадри, анъаналар ва қадриятлар, жамият барқарорлигининг таянчи сифатида оилага қаратилган эътибор ҳақида алоҳида сўз юритди. 

– Оила – жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас ва мўъжаз маскан саналади, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Малика Мамадиярова. – Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда бутун дунёда оила институти инқирозининг салбий кўринишлари, никоҳларнинг барқарор эмаслиги, оилавий ажримлар сонининг ортиши, никоҳсиз болалар туғилишининг кўпайиши, фарзанд тарбиясига эътиборсизлик ҳамда кексаларга нисбатан беписанд муносабатда бўлиш авж олмоқда. Бундай вазиятда бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида зарурий чора-тадбирларни кўриш муҳимдир. Шунинг учун ҳам оилаларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш учун ўсиб келаётган йигит-қизларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашимиз, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрламоғимиз лозим.

Таъкидлаш ўринлики, Янги Ўзбекистон Стратегиясида оилага “инсонга инсонпарварлик, яхши хулқ, таълим-тарбия ва умуман ижобий хислатларни ўргатувчи мактаб” дея ижтимоий мақом берилди. Шунингдек, Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг XIV бобида ҳам оила, болалар ва ёшлар масаласида алоҳида сўз юритилиб, оила институти давлат муҳофазасида эканлиги, унинг ривожланиши учун ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратилиши, оналик ва болалик ижтимоий ҳимоя тизимининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланиши алоҳида белгилаб қўйилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан эса хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Миллий Дастури амалиётга жорий этилди. 

Тадбирда танлов ғолибларига “Ибратли оила” кўкрак нишони ҳамда ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ибратли оила” кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди