Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллигига

Катта юбилейларнинг бир савоби – баҳонада дунёдан ўтган ўша зотни, унинг қилган хизматларини бир сидра хотирдан ўтказасиз, ҳаққига дуолар қиласиз. Лекин бундай тантаналарсиз ҳам хаёлдан ўчмайдиган, ҳамиша ҳавас ва миннатдорлик ила эсланадиган шахслар ҳам борки, устоз Асқад Мухтор биз шогирдлар учун ана шундай мўътабар сиймолардан. Шунгамикан, адибнинг 100 йиллик юбилейи арафасида каминага гоҳ радио-телевидениедан, гоҳ газета-журналлардан бир-икки луқма сўз сўраб, мақола ёки хотира ёзиб беришни ўтиниб телефон қўнғироқлари бўлаётир. Қаранг, бу мавзуда анча-мунча сўз сўзлаган, мақолаю ёдномалар ёзиб чиқарган эканман, такрор бўлмасин, деб мухбир дўстларимни бошқаларга мурожаат қилмоққа ундаб кўрдим. Аммо атрофга син солсам, Асқад домлани ҳаётда кўрган-билган, адабиётда этагидан тутганлар сафи ҳам сийраклаб қолибди… Шунга кўра, бундан ўттиз йил муқаддам – устознинг 70 ёшлик юбилейига атаб, ўзлари ҳаётлигида ёзган мақоламни қайта эълон қилмоққа жазм этаётирман. Назаримда, тафти ўчмагандек...

Эркин АЪЗАМ

Ўзбекистон халқ ёзувчиси

***

Устоз Асқад Мухтор ҳақида ўйлаганда, энг аввал, “Гулистон” журналида ишлаган йилларим ёдга келади.

Бугунги ошкоралик, демократия деган тушунчалар, энди ўйласам, ўша кезларда – замон кўтарган даражада, албатта – журнал мундарижасидан тортиб жамоа аъзоларининг муомала-муносабатларида ҳам зоҳир экан. Ўша ижодий муҳитда таълим олиб тобланган биродарларимиз кейинчалик ҳам кам бўлмадилар – турли нашрий жабҳаларда фаоллик кўрсатиб келмоқдалар. Бизни таърифламоқчи бўлганда ҳануз “Асқад аканинг “Гулистон”идан чиққан-да”, дейишлари шундан.

Ҳар бир жамоада раҳбар билан ходимлар ўртасида маълум муносабат шартлари бўлади. Бизнинг таҳририятда бу тушунчалар ўта нисбий даражада эди. Умумий ишга ҳамма бирдек жонкуяр, бирдек камарбаста эди. Бош заҳматкашимиз – бош муҳарриримиз Асқад ака эдилар. Муовинлари Ваҳоб Рўзиматов ҳазиллашиб у кишини “катта адабий ходимимиз” деб атардилар.

Дарҳақиқат, журнал саҳифаларида Асқад аканинг қалами тегмаган мақола деярли бўлмасди. Аксарият “хомашё”ни даставвал ўзлари кўриб, “қош-кўзини тўғрилаб, одам қилиб”, кейин бўлимларга чиқарардилар. Моҳир муҳаррир биргина қалам уриб матнни ярқиратиб юборганларини кўп кўрганман.

Одатда, бош муҳаррир деганлари вақт-вақти билан ходимларни ҳузурига чорлаб, сиёсат қилиб туради, “юқори”нинг кўрсатмаларини халққа етказади. Бизда эса тартиб бошқача эди. Асқад ака ҳеч кимни беҳуда чақирмас, ишлари бўлса, ўзлари бўлимга чиқар эдилар. Бирор юмуш билан хоналарига кириб қолсангиз – муттасил кимнингдир қўлёзмасини ишлаб ўтирган ҳолда кўрардингиз. У ердан қуруқ чиқмасдингиз: қандайдир янги фикр биланми, кутилмаган мулоҳазаларни эшитибми...

Ибрат!

Бугун, Асқад аканинг 70 йиллиги куни 60 йилликлари арафасида бўлган бир гапни эслагим келади.

...Тушликдан қайтиб, столим устида бир даста шеър ётганини кўрдим. “Катта адабий ходимимиз”нинг ишлари, одатдагича, сездирмайгина ташлаб кетибдилар. Қўлёзмани ўқимоққа киришдим-у бош кўтаролмай қолдим.

Бу – янгича фикрлашдан чарчамайдиган, доим уйғоқ донишманд кўнгилнинг дардлари эди. Ўша йилларда расм бўлмаган бир ошкоралик, ўктамлик, норасо тутумлардан норозилик туйғулари барқ уриб турарди бу ўйчан мисраларда! Шеър ўқиб бунчалик таъсирланмаганман.

Қўлимда қўлёзма, ҳовлиқиб Ваҳоб аканинг хоналарига кирдим. Ҳаяжон аралаш таассуротимни изҳор қилдим. У киши гапларимни совуққонлик билан тинглаб, маслаҳат бердилар:

– Ана шуларни кириб ўзига айтинг.

Саросимада қолдим: қандай, нима деб айтаман? Хушомадгўйликка ўтади-ку!

Гап шундаки, жамоамизда бундай одат расм эмасди. Мажлис-йиғинларда бош муҳаррирни улуғлашдан кўра, уни танқид қилиш ижобий баҳоланарди. Ажабки, бу “шаккок”лиги учун, одатда бўлганидек, бировнинг бурни қонагани йўқ.

Ибрат!

– Киринг, киринг, акаси, тортинманг, – дедилар Ваҳоб ака далда бериб. – Фикрларингизни айтинг, хурсанд бўлади.

Менга доимо меҳрибон, кўрганда ҳар гал бирор илиқ сўз айтиб кўнглимни кўтарадиган устозни хурсанд қилмоқни жуда-жуда истасам-да... киролмадим.

Лекин фикримни айтдим барибир. Иш юзасидан бир мулоқотда мавридини топиб, “Домла, шеърларингиз яхши экан”, дедим. Асқад ака хаёлчанлик билан “Ҳа-ҳа, раҳмат” деб қўйдилару дарров мавзуни ишга бурдилар.

Ўзимни ноқулай сездим: “Хурсанд бўлмадилар. Ахир, мен кўнглимдаги гапни айтдим-ку! Ҳа, бу кишига хушомад қилиб бўлмайди – билиб турадилар. Бундан фойда ҳам йўқ”.

Ибрат!

ундай ҳолатда адабий жамоатчилик орасида машҳур “Яна, яна” ҳангомаси ёдингизга тушади. Умрида илиқ сўз эшитмаган бир шўрлик ёзувчини кимдир сал мақтаганида кафтини қулоғига карнай қилиб, “Яна, яна!” деган экан...

Ҳолбуки, Асқад Мухтор – жилд-жилд китоб ёзиб, яхши ёзиб, ҳар гал янгича ёзиб, мақтовдан кўра таъна-танқидни кўпроқ эшитган, лекин қаламдан, қалам ишидан кўнгли совимаган танти, меҳнаткаш адибимиз.

Кўп меҳнат қилиб, кам раҳмат эшитиш... Турли таъна-маломатлар остида тинмай изланасиз, ниманидир исбот этмоқчи бўласиз, улар эса, қилган меҳнатингиз бир четда қолиб, бошқа нарсани таъкидлагани таъкидлаган. Бундай вазиятда сабот зарур, собирлик зарур. “Мен дунёга келиб дунё орттирдим” демоқ учун чўнг шукроналик даркор.

Ибрат!

Асқад ака ўзлари бош муҳаррир бўлиб турган журналда шеър чиқаришни эп билмасдилар. Ўшанда, 60 йилликлари муносабати билан, юбилей комиссиясининг раиси Зулфия опа қистаб қўймаган. Ваҳоб ака ҳам шуни таъкидлаб далда берганларидан кейингина рози бўлиб, бўлимнинг ҳам назаридан ўтсин дея, шеърларини бизга киритиб берган эканлар. Бўлмаса – катта шоир, журнал қўлларида...

Ибрат!

“Гулистон”даги тўрт-беш йиллик фаолият давомида мен бундай ибратли сабоқларни кўп кўрдим. “Майдакашликдан, майда бўлмоқликдан қочинглар”, деб ўгит берардилар устоз. Ёшлик қилиб биз у кишининг дилларини оғритган маҳалларимиз ҳам бўлган. Аммо шунда ҳам ҳамиятларини дариғ тутмадилар.

Биз устознинг меҳрли нигоҳини, мурувватини доимо ҳис этиб турамиз. Дейлик, кутилмаган бир ёқдан сизга хушхабар келади. Суриштириб биласиз – домланинг қўллари. Лекин кўрган-кўришганингизда бу ҳақда лом-мим дейилмайди. “Сени фалон жойда тилга олдим, фалон рўйхатга тиркадим...” Бундай гапни бошқалар айтса айтар, Асқад акадан эшитмайсиз.

Бу ҳам ибрат.

Мана, бир-икки йил бўлди, устоз нафақада, уйда ўтирибдилар. Табиатан камтар, камсуқум одам – бугунги куннинг васвасаларига ҳадеб аралашвермайди; зукко, файласуф адиб – биров сўрамаса маслаҳатчилик ҳам даъво қилмайдилар. Гўё бир четда. Лекин, аминманки, бедор кўнгил, меҳнаткаш кўнгил фикрлашдан бир зум тинмаган, тақдир тутқазган қалам чарчоқ билмайди...

Ибрат!

...Меҳрибон устоз! Биз – укаларингиз, шогирдларингиз бу ғулғула турмуш ташвишларидан ортиб, ҳадеганда Сизни кўргани, ўйчан, пурмағз гурунгларингизни эшитгани зиёратингизга боролмаймиз, афв этинг. Аммо Сиздан олган сабоқларимиз, ибратингиз – дилимизга жо.

Мана, бугун муборак 70 ёшга тўлибсиз. Қутлаймиз, соғ-саломат бўлинг!

“Умрим узоқ бўлар, сезиб турар кўнгил”, деб ёзгансиз ўзингиз. Ана шу кўнгил сезгиси Сизни ҳам, бизни ҳам алдамасин илойим!

1990 йил 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИБРАТ