Ибодатхон Агожонова Осиё ўйинлари ғолиби
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг 27 сентябрь кунги беллашувларида курашчиларимиз иккинчи медалга сазовор бўлди.
Гап шундаки, кураш бўйича аёллар ўртасидаги -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ибодатхон Агожонова финалда тайванлик Ван-Тин Ли билан рақобатлашди. Баҳсда Ибодатхон 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб Осиё ўйинлари ғолибига айланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 36 тага етиб, умумжамоа ҳисобида тўртинчи поғонага кўтарилди. Уларнинг 9 таси олтин, 17 таси кумуш ва 10 таси бронза.
Эслатиб ўтамиз, бир неча дақиқалардан сўнг, Шоҳруҳхон Бахтиёров Осиё ўйинлари чемпионлиги учун Тожикистон вакили Шакармамад Мирмамадов билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА