IBA жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионатининг финал баҳсида Арман Маханов рингга кўтарилди.
Мазкур мусобақанинг +92 кг. вазн тоифасида Арман Маханов россиялик Давид Суров билан жанг қилди ва имкониятни бой бериб қўйди ҳамда кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА