Иқтидор эгалари эътиборда
Бугунги кунда келажак эгалари ва эрталари бўлмиш ёш авлодга қаратилаётган эътибор, ишонч, ғамхўрлик ёшларни қанчалар қувонтирса, шунчалар қалбига ғурур ва шижоат солмоқда.
Бугунги кунда келажак эгалари ва эрталари бўлмиш ёш авлодга қаратилаётган эътибор, ишонч, ғамхўрлик ёшларни қанчалар қувонтирса, шунчалар қалбига ғурур ва шижоат солмоқда.
Мана шундай илмга чанқоқ, қалби қайноқ, тиришқоқ, билимдон, зукко ёшлардан бири Хатирчи туманидаги 22-сонли мактабда аъло баҳоларга таҳсил олиб келаётган Шаҳризода Башриддиновадир. У илк бор мактабга бормасданоқ спортнинг шахмат турига ўзгача меҳр қўйиб, зукко ва теран фикрлаши ила устози Бухоровни ҳам баъзан лол қолдирарди. “Менга шахмат сиру-синоатини ўргатинг“ деб ҳеч тиниб тинчимас бу қизалоқ баъзан фикрлашлари билан катталарни ҳам лол қолдиради.
Шаҳризода илк бора 6-7 ёшиданоқ туман ва вилоят шахмат чемпионатларида фаол иштирок этиб тажрибалар тўплади. 2015 ва 2016 йилларда кетма-кет Республикада 3-ўринни олиб, Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Сингапурда ўтган Осиё чемпионатида “Кучли ўнталик”ка кириб, Жаҳон чемпионатига ҳам йўлланма олди. 2018 йил ҳам Ўзбекистон чемпионатида фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Ўтган йилда эса Қирғизистонда бўлиб ўтган “ИССИҚКЎЛ ОПEН” Бутун Жаҳон халқаро шахмат фестивалида Олтин медални қўлга киритиб Осиё чемпиони бўлиб қайтди. Шаҳризода 2016 йилда Шахмат Академиясига қабул қилинган бўлиб, у ерда тенгдошлари билан шахмат бўйича тажрибалар алмашиб келади. Шаҳризода ҳақида мураббийи ФИДЕ арбитри Бухоров шундай дейди:
– Шаҳризода тиришқоқ ҳеч тиниб тинчимас зукко, теран ақл эгаси. Бу қизалоқ дарс машғулотларида ҳам зеҳни ўткирлиги билан бошқа тенгдошларидан ажралиб туради. Ҳатто дам олиш кунлари ҳам устоз мен келдим деб уйимга шахмат тахтасини кўтариб кулиб келаверади.
Шаҳризоданинг оиласида уч фарзанд. Қувонарли томони опаси ва укаси ҳам шахмат бўйича чемпионатлар совриндори. Бир сўз билан айтганда улар оилавий шахматчилар. Шаҳризодадан умидим катта. Ишонч билан айта оламанки у келажакда Халқаро Гроссмейстрлар сафидан ўрин олади.
Бугун чекка қишлоқларда яшовчи оддий одамларнинг ҳам ҳаёти тубдан ўзгармоқда. Хусусан эндиликда фуқаролар мурожаат қилиш учун раҳбарлар ҳузурига эмас, раҳбарлар оддий фуқароларнинг дарду ташвишини эшитиш учун жойларга бориб масалаларни ҳал этишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири иштирокида Вилоятимизнинг Хатирчи туманида ташкил этилган сайёр учрашувларда ҳам кўплаб мурожаат ҳамда муаммолар ҳал этилишига эришилди.
Меҳмонлар дастлаб Хатирчи туманининг Тамабахрин маҳалласида жойлашган 22-сонли мактабида бўлиб, ўқувчи ёшларга яратилган мавжуд шарт шароитлар билан яқиндан танишди. Учрашув чоғида Ички Ишлар Вазири шахмат бўйича Осиё чемпиони Шаҳризода Башриддиновага эсдалик совғалар ҳамда бадий китоблар жамланмасини совға қилди.