ХВЖ Украинага 500 миллион доллар ажратади
Халқаро валюта жамғармаси ва Украина расмийлари Киевга тахминан 500 миллион доллар миқдоридаги навбатдаги транш ажратиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Ушбу маълумот жамғарма кеча эълон қилган баёнотда келтирилган.
– ХВЖ ва Украина расмийлари томонидан жорий тўрт йиллик Кенгайтирилган жамғарма дастури (EFF) саккизинчи муҳокамада маъқулланди, – деган тузилманинг Киевдаги миссияси раҳбари Гевин Грей. – Дастлабки келишувни энди Директорлар кенгаши тасдиқлаши керак. Шу тариқа Украина томонидан дастур доирасида олинган маблағ 10,65 миллиард долларга етади.
ХВЖ барча зарур меъёрларни бажариб, ислоҳот дастури асосида олдинга силжияпти.
Дарвоқе, жамғарма ҳарбий ҳаракат, инфратузилма инқирози билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, мамлакат иқтисодиётида барқарорлик сақланганини таъкидлаган.