Ҳужжатсиз қолган 7 нафар бола Ватанга қайтарилди
Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган оналар 7 нафар вояга етмаган фарзанди билан оғир ижтимоий ҳолатда қолгани аниқланди. Болаларнинг бирортасида ҳам шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳамда Бош консулхона томонидан тезкор чоралар кўрилди. Натижада болаларга Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди, авиачипталар таъминланди, барча фуқаролар Ўзбекистонга хавфсиз қайтарилди.
ЎзА