Ҳужжатларда кўрсатилмаган патронлар
Навоий вилояти Божхона бошқармаси “Навоий аэропорти” чегара божхона пости Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Туркия давлатидан инвойс асосида олиб келинган умумий қиймати 16 минг 223 АҚШ долларига тенг бўлган ов патрони ҳамда бўш гильза товарлари божхона режимига тақдим қилинган божхона юк декларацияси ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида божхона кўригидан ўтказилди.
Ҳужжатларда товарлар 65 минг дона кўрсатилган бўлса-да, кўрик давомида ов патронлари 1000 дона ортиқча эканлиги ва улар юк декларацияси рўйхатига киритилмаганлиги маълум бўлди.


Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, товарлар вақтинча сақловга олинган.
А.Бўриев, ЎзА