Ҳужжатлар электронлаштирилмоқда
Сирдарё вилоятининг жами ер майдони 419 минг 674 гектарни ташкил этади. Жумладан, қишлоқ хўжалиги 301,17 минг гектар, саноат, транспорт, мудофаа 1,4 минг гектар, ўрмон фонди 8,3 минг гектар, сув фонди 12 минг ҳамда захира ерлар 16,13 минг гектардир. Жами ер майдонидан 339,1 минг гектарининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими»да электрон харитаси яратилиб, кадастр ахборот тизимига киритилди.
Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг ўтган йил якунлари сарҳисоби ва бу йилги режаларга бағишланган тадбирда маълум қилинди.
Бошқарма бошлиғи Бурҳон Минасиповнинг таъкидлашича, тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган 4 268 та 326,1 гектар ер участкаси “Yerelektron” ААТ тизимига киритилди. Киритилган бўш ер участкаларидан 2 232 таси 136,3 гектари e-auksion.uz орқали мулк ва ижара ҳуқуқи асосида савдога чиқарилди. Шундан 426 таси 38,5 гектарли ер майдонлари 6 млрд. 329 млн. 600 минг сўмга сотилди. Кадастр маълумотлар базаси 26 та давлат ташкилоти ва бошқа идоралар билан интеграция қилинган.
Кўчмас мулк базасидаги объектлар сони 2022 йилда 221 243 тани ташкил этган. Йил давомида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали кадастр паспортини шакллантириш масаласида жами 25 472 та ариза келиб тушган ва шундан 18 441 та ариза ижобий якунланган.
2022 йил давомида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласида жами 29 533 та ариза келиб тушган, шундан 22 507 таси ижобий ҳал этилган.
Маълум қилинишича, вилоятда кўп қаватли уйлар сони 2021 йилга нисбатан 172 тага ошиб, бугунги кунда давлат рўйхатидан ўтказилган кўп қаватли уйлар сони 2 110 тани ташкил этади. Кўп қаватли уйдаги хонадон (квартиралар) 36 661 тадир.
Бундан ташқари Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг ҳудудий филиаллари томонидан вилоятдаги жами 221 243 та объект ҳужжатлари кадастрнинг ягона электрон архиви базасига киритилиб, ҳужжатлар электрон кўринишга ўтказилди.
Ш.Суяров, ЎзА