Хусусий сектор вакиллари билан учрашув
Яқинда Тошкент шаҳар прокуратураси, соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари раҳбар ва ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда тиббиёт соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш, унинг ривожланишига кўмаклашиш, солиқ, банк ва коммунал идоралар билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ҳамда фаолиятга қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш юзасидан очиқ мулоқот шаклида фикрлар алмашилди.
Учрашув давомида хусусий тиббиёт муассасалари раҳбарлари тиббий хизматлар қисмида бўшайдиган маблағлари

Президентимизнинг тегишли қарорлари билан барча турдаги солиқлардан озод этилгани, эндиликда ушбу маблағларнинг маълум бир қисмини аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун мақсадли йўналтиришга тайёр эканликларини билдирди.
Ўз навбатида, Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида тиббий хизматга муҳтож бўлган беморлар тўғрисидаги маълумот шакллантирилди. Мазкур рўйхатга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари бепул тиббий хизмат кўрсатиш учун таклиф этилди.
Ҳозирги кунда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ушбу беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш бошланган.
Учрашув якунида бу каби тадбирларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.
ЎзА