Хусусий мулкнинг ишончли кафолати таъминланади
Конституцияга ўзгартиш ва таклифлар киритиш жараёнларида ўтказилган тарғибот тадбирларида кўпчилик аслида Конституцияга ўзгартиш киритиш вақти келгани, унинг қатор модда, бандлари бугунги жамият ҳамда ҳаёт қонунларига мос келмай қолганини англаб етди.
Бундан ташқари, энг аввало, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни ўзининг кульминацион нуқтасига яқинлашиб турибди.
Бунда барча давлат лойиҳаларининг мантиқий якуни 2030 йилгача белгилаб қўйилган.
Бу рақамлаштириш масаласида ҳам, энергоресурслар билан мамлакат аҳолисини тўлиқ таъминлаш масаласи, камбағалликка тўлиқ барҳам бериш, аҳоли даромадларини юқори даражага кўтариш масаласи, Орол муаммосини ҳал қилиш ва бошқа масалаларда ҳам қотиб қолган муаммоларнинг ечими борасида ўз аксини топган.
Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан “хусусий мулксиз, унинг ишончли кафолатисиз кучли ижтимоий давлатни қуриб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Бош қомусимизда хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш учун зарур бўлган конституциявий кафолатларни кучайтириш, катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳар бир тадбиркор доимо давлат, Конституция, қонунлар ҳамда Президент ҳимоясида туриши лозимлиги қайд этилди.
Асосий қонунимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни билдиришга бағишлаб ўтказилган кўпгина тадбирлар жараёнида O’zLiDePнинг асосий электорати ҳисобланган тадбиркорлар, кичик бизнес, хусусий мулк эгалари томонидан хусусий мулк дахлсизлигини Асосий Қонунимизда қатъий белгилаш, хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини кучайтириш борасидаги кўплаб таклифлар баён этилган эди. O’zLiDeP дастурий вазифаларида бу борада ҳам тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, тегишли тартиб-таомилларни такомиллаштириш кўзда тутилган.
Бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мулкдор суд қарорисиз, ўзининг розилигисиз, адолатли товон пулисиз, мулкидан маҳрум этилмаслиги, шу билан бирга, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқмаслик ҳамда бекор қилмаслик масаласини ҳам конституциявий қоида сифатида белгилаб қўйилишининг алоҳида таъкидланганлиги айни муддао бўлди. Мазкур нормалар тадбиркорликни кенгроқ ривожланишига, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилибгина қолмай, мамлакат иқтисодиёти ўсишига, аҳоли фаровонлигининг ошишига хизмат қилади.
Ҳалим Сафаров,
“Евроснар” масъулияти чекланган жамияти бош директори,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати