Хуррамов Муҳриддин Ҳасановичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Суғориш тизимидаги ички каналларни грунт ичидан инъекция қилиш қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” мавзусида
Хуррамов Муҳриддин Ҳасановичнинг 05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги бўйича “Суғориш тизимидаги ички каналларни грунт ичидан инъекция қилиш қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси олиш учун тайёрлаган диссертация иши ҳимояси “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.T.10.01 рақамли Илмий кенгашининг 2026 йил 16 декабрь куни соат 14:00 да В бино, 205-хонада бўлиб ўтади.
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Тел: (+99871) 237-09-45, факс: (+99871) 237-38-79.
e-mail: admin@tiiame.uz