Ҳуқуқшунослар малакасини оширишда Сингапур тажрибаси ўрганилади
Адлия вазири Акбар Тошқулов бошчилигидаги делегация Сингапур Ҳуқуқий таълим институти раҳбарияти билан учрашди.
Мазкур институт Сингапурда адвокатлик касбига кириш имтиҳонлари, ҳуқуқшуносларнинг узлуксиз касбий ривожланиши ҳамда юридик таълим стандартларини белгилаш бўйича масъул тузилма ҳисобланади.

Учрашувда ҳуқуқшуносларнинг малакасини ошириш ва узлуксиз касбий ривожланиш тизимини такомиллаштириш, малака талаблари ва касбий стандартларни ишлаб чиқиш бўйича Сингапур тажрибасини ўрганиш, юридик таълимда амалиётга йўналтирилган ва халқаро талабларга мос ёндашувларни миллий тизимга жорий этиш йўналишларида ҳамкорлик қилиш масалалари келишиб олинди.

Мақсад – Ўзбекистонда ҳуқуқшуносларнинг билим ва амалий кўникмаларини мунтазам ривожлантириш, касбий тайёргарликнинг замонавий ва шаффоф тизимини шакллантириш.
Н.Абдураимова, ЎзА