Ҳуқуқбузарлар жаримага тортилди
Бухоро вилояти Пешку туманида табиатга зарар келтириш, қонунга зид ҳолатлар ва жавобгарликнинг йўқлиги бўйича муаммолар жамоатчиликни ташвишга солмоқда.
Аҳоли ИИБ ходимларининг қонунбузарликларни олдини олиш ўрнига уларни ҳимоя қилишда айбланмоқда деб тарқалган мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Чўл ҳудудида саксовул ўсимлигини синдираётганлигини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган уч нафар фуқаро жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат Пешку туман Экология бўлими ҳамда Пешку туман ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида, Пешку туманида яшовчи фуқаролар Т.Ж. М.Ф. ва Р.С. томонидан саксовулларни синдириб, табиатга зарар етказганлиги аниқланди. Натижада ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖткнинг 79-моддаси 1-қисми билан уларнинг ҳар бирига 9 375 000 сўмдан жарима қўлланилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири