Ҳунармандчилик кўргазмаси ўтказилди
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Гулбозор маҳалласида сайёҳлик салоҳиятини ошириш, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, мамлакатимизга туристларни кенг жалб қилиш мақсадида Туризм кўчаси бўйлаб Ҳунармандчилик кўргазмаси ташкил этилди.
Унда ҳунармандларимиз томонидан кулолчилик, ёғоч ва ганч ўймакорлиги, нақшинкор безак ва кандакорлик, темирчилик, каштачилик, гиламдўзлик ва читгарлик, заргарлик санъати, локли миниатюра ҳамда китоб миниатюраси ва бошқа йўналишлар, жумладан, сувенир маҳсулотлари намойиш этилди.


Тадбирнинг бадиий қисмида карнай-сурнай садолари остида бир вақтнинг ўзида туризм кўчасининг бир нечта жойларида концерт дастурлари бўлди.

Хусусан, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли ўзларининг ижодий чиқишлари билан кўргазмага ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий меҳмонларга байрамона кайфият улашди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА