"Ҳумо" учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди
Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳридаги "Б.Александров” номидаги муз саройида “Торпедо” ва “Ҳумо” клублари чемпионат доирасида учинчи ўйинни ўтказди. Унда “Ҳумо” рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шуни таъкидлаш лозимки, “Ҳумо” 56 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўрин эса “Арлан” жамоасига тегишли ва унинг ҳисобида 57 очко бор. Кучли учликни 47 очко билан “Номад” клуби якунлаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар дастлаб сентябрь ойида ўзаро ўйин ўтказган бўлиб, уларда "Ҳумо" 1:0, 3:2 ҳисобида зафар қучган. Бугун "Торпедо" ва "Ҳумо" чемпионат доирасида сўнгги тўртинчи ўйинни ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА