“Ҳумо” муҳим ғалабани қўлга киритди
Тошкентдаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионатининг чорак финал босқичи доирасида "Ҳумо" — "Горняк" клублари ўзаро бешинчи ўйинини ўтказди.
Ўйинда “Ҳумо” рақибини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақанинг ярим финал босқичига йўл олди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Қозоғистон мунтазам чемпионатининг чорак финалидаги баҳслар 4 та ғалабагача давом этиши белгиланган. Шу тариқа “Ҳумо” ўзаро ўтган 5 та ўйинда 4 та ғалаба ва битта мағлубият эвазига 1/4 финалдан муваффақиятли ўтди.

Энди "Ҳумо" ярим финалда "Saryarqa" ва "Алмати" клублари ўртасидаги баҳс ғолиби билан ўйнайди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА