Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда бир қатор қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинди.

Йиғилишлар аввалида давлатимиз раҳбарининг 15-16 апрель куни Андижон вилоятига ташрифи, унда илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар аҳамияти ҳақида сўз борди. Қайд этилганидек, давлат раҳбари Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича йиғилишда ҳудудни ривожлантириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва экспортни кўпайтириш, қурилиш, ижтимоий соҳаларни равнақ топтириш масалаларига эътибор қаратди. Бу борадаги вазифалар парламент вакиллари зиммасига ҳам катта масъулият юклаши, бунда парламент ва депутатлик назоратини амалга ошириш лозимлиги таъкидланди. 

Шунингдек, фракциялар йиғилишларида Президентимиз раислигида 18 апрель куни ўтказилган дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг соҳа ва тармоқларга таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида билдирилган ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди. 

Таъкидланганидек, ўзгарувчан муносабатлар, турли тариф ва чекловлар бошқа давлатларга ҳам занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётининг секинлашиши ва халқаро савдо камайишига олиб келаяпти. Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил қадам ташлашимиз кераклиги яна бир карра айтилди. Ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан шахсан шуғулланиши шартлиги айтиб ўтилди.

Мазкур видеоселектор йиғилишида билдирган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, фракциялар олдида турган вазифалар белгилаб олинди. 

М.Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларни ривожлантириш, иқтисодий тебранишларни юмшатиш вазифалари депутатларга ҳам масъулият юклайди