
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жиззах автомобиль заводи ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ юртимизда ишлаб чиқарилган А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари бугун ҳудудлардаги "103" хизматларига топширилди.
Бу автоуловлар ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжга кўра қуйидагича тақсимланди:
— Қорақалпоғистон Республикаси — 10 та,
— Андижон вилояти — 10 та,
— Бухоро вилояти — 10 та,
— Жиззах вилояти — 9 та,
— Қашқадарё вилояти — 10 та,
— Навоий вилояти — 8 та,
— Наманган вилояти — 10 та,
— Сурхондарё вилояти — 9 та,
— Сирдарё вилояти — 8 та,
— Тошкент вилояти — 8 та,
— Фарғона вилояти — 10 та,
— Хоразм вилояти — 8 та.
ЎзА