Жиззах шаҳрида ўз ишини бошлаган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида республикамизнинг барча вилоятларидан ҳамда тегишли тармоқлардан 150 дан ортиқ корхона, 800 га яқин тадбиркор салкам 4 минг турга яқин маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Ярмарканинг очилиш маросимида сўзга чиққан Жиззах вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси  янги бизнес имкониятлари ва ҳамкорликни кенгайтириш учун энг қулай майдон эканини таъкидлади.

Ярмарка доирасида автомобилсозлик, қурилиш материаллари, тўқимачилик, кимё ва электротехника соҳаларидаги тармоқ ва ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, кичик бизнес субектлари учун янги имкониятлар яратишга катта эътибор қаратилганини таъкидлаб ўтиш лозим.  

[gallery-22238]

Жиззах вилоятида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда импортни оптималлаштириш борасида жиддий ишлар олиб борилмоқда. 2024 йилда вилоятда 26 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва аҳоли жон бошига 17 миллион сўмдан тўғри келди. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса 5 триллион сўмдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.  

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2025 йил якунига қадар 62 турдаги 4 триллион 300 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.  

Жиззах вилоятининг асосий ривожланган соҳалари автомобилсозлик, пахтани қайта ишлаш, енгил саноат, қурилиш материаллари ва электротехника саноатлари бўлиб, ушбу ярмаркада ҳам бу яққол намоён бўлиб турибди.  

Ярмарка саноат субъектлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар майдони бўлиб хизмат қилади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси