“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Хоразм ҳудудий филиалида “Юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстансияларда амалга оширилаётган ишлар ва аҳолига яратилаётган қулайликлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан 2024-2025 йиллар давомида юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстансияларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўз  юритилди.  

Жумладан, ҳудудий филиали томонидан аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига 67 дона 35-110 квольтли подстанция, 14 минг 789  км 0,4-110 квольтли электр узатиш тармоқлари ҳамда 5 минг 772 дона паст кучланишли трансформатор пункти орқали 420 минг 372 та аҳоли хонадони, 31 минг  772 та тадбиркорлик субъекти ҳамда ижтимоий соҳа объектларига электр энергияси етказиб берилмоқда.  Вилоятдаги 80 та аварияни тезкор бартараф қилиш хизматидаги 381 нафар муҳандис- техник ҳодимдан иборат бригадалар барча мавсумларда барқарорликни таъминлаш учун тайёр.  

– Вилоятимизда аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, тизимда мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди  “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Хоразм ҳудудий филиали бўлим бошлиғи Ойбек Ражабов.–-  Келиб чиқиши мумкин бўлган авария ҳолатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида захира материаллари яратилди. Жорий йилда ҳам паст кучланишли электр тармоқларини модернизация  ва реконструкция қилиш дастурлари доирасида 218,5 километр электр узатиш тармоғи, 66 дона трансформатор пункти  реконструкция қилинади. Шовот, Гурлан, Қўшкўпир ва Урганч туманларининг электр энергияси таъминоти тубдан яхшиланади. Шунингдек, аҳоли ва улгуржи истемолчиларни 2025-2026 йил куз-қиш мавсумида мустаҳкам электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 1 минг 404,5 километр узунликдаги электр узатиш тармоқларини ва 504 дона трансформатор пунктини, 5 та 35-110 кВли куч трансформаторини, 14 та 35-110 кВли ўчиргични мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

[gallery-22913]

Анжуман иштирокчилари бугунги кунда аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурлар, Урганч тумани ҳудудида яқинда ишга туширилган “Аль-Хоразмий сити” мажмуаси электр таъминоти учун хизмат қиладиган подстанция фаолияти билан танишдилар.  

Тадбир давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан жавоб олди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда матбуот анжумани