Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси Жондор туманида ташаббускор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида яқиндан кўмаклашиб келмоқда.

Айни кунда Ибн Сино маҳалласида фаолият юритаётган “Жўраева Хушвақт” МЧЖ раҳбари Хушвақт Жўраева якка тартибда тикув цехини кенгайтириб, 30 нафарга яқин хотин-қизни доимий иш билан таъминлагани эътирофга лойиқ. Муҳими, чевар жамоасидаги ўнга яқин тикувчи аёл шу кунга қадар ижтимоий муҳофазага муҳтож, эҳтиёжманд оилалар бекалари эди. Эндиликда улар ҳалол меҳнат билан моддий манфаат топиб, рўзғор тебратиб келмоқда.  

Шунингдек, “Ушот” маҳалла фуқаролар йиғини, Ҳунармандлар маҳалласида фаолият юритаётган “Ворис каштачилари” кичик корхонаси ҳам миллий каштачилик ва тикувчиликда тажриба орттирмоқда. Шаҳноза Шарипова раҳбарлигидаги бу масъулияти чекланган жамият шу атрофдаги маҳалла ва қишлоқлардан 50 нафарга яқин чеварни жамлади. Уларни ҳар ойда 2-2,5 миллион сўм атрофида маош билан таъминламоқда.

Ташаббускор, ёшлигидан каштадўзлик сирларини пухта ўрганган Шаҳноза Шарипованинг ҳунармандчилик марказини ташкил этишда “Микрокредитбанк”нинг вилоят филиали молиявий кўмагида яқин ҳамкорлик ўрнатгани тикиб тайёрланаётган қўл меҳнати намуналарини кўпайтириш ва харидорлар сафини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.  

Шунингдек, туманнинг Луқмон маҳалласида 14 нафар аёлни иш билан таъминлаб тикувчилик цехини ташкил қилган ёш тадбиркор Рушана Фармонова, Ибн Сино маҳалласида хусусий клиника ташкил қилиб, самарали даволашни йўлга қўйган Шаҳноза Рамазонова, ўзининг ҳовлисидаги томорқа ерини обод қилиб, иссиқхона барпо қилиб ҳосил етиштираётган ушотлик Мукаррам Азимова фаолиятини ҳам ибрат қилиб кўрсатса арзийди.

Муҳими, вилоят тегишли бошқармалари, маҳаллий ҳокимлик, маъмурий секторлар кўмагида бу каби корхона ва цехлар фаолиятини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириб, ҳудудда ишсизликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудуд ишсизликдан ҳоли бўлмоқда