Хўжаободда цемент заводи иш бошлади
Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” массивида цемент ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.
Корхона очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлаш, айниқса, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, мазкур йўналишда янги лойиҳалар ишга туширилиб, юртимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.
[gallery-3587]
Умумий лойиҳа қиймати 110 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур корхона “RASH-MILK” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилди. Корхона тўла қувват билан иш бошлагач, йилига 3 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Корхонанинг ишга тушиши билан 400 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА