Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида университет талабалари ҳамда мазкур туман ўқувчи-ёшлари иштирокида «Буюк ипак йўли чорраҳасидаги кўҳна маскан жозибасини тарғиб қиламиз!» шиори остида Ховос туризм форуми ўтказилди.

Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2024 йил 18 июлдаги “Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. 

Унда университет раҳбарлари, талаба-ёшлари, Ховос тумани ҳокимлиги ҳамда мазкур тумандаги туризм соҳасида фаолият юритаётган масъуллар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. 

Турли миллат вакиллари иштирок этган форумдан кўзланган мақсад – Сирдарё вилояти Ховос тумани туристик объектларининг жозибадорлигини намойиш этиш, тарихи ва этнографиясини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий монографиялар яратиш ва уларни кенг жамотчиликка тарғиб этиш, шунингдек, маҳаллий ва чет эллик туристларни ушбу қадамжолар ва туристик объектларга қизиқишини оширишдан иборат.

Шунингдек, мазкур туризм форуми доирасида университет олимлари томонидан “Зиёрат туризми этнография кўзгусида (Сирдарё ва Жиззах вилоятлари мисолида)” ҳамда “Сирдарё вилояти Ховос туманида меҳмонхоналар хизмати ва гастрономик туризмни ривожлантириш имкониятлари” мавзуларида туризмни ривожлантиришга оид семинар-тренинг ўтказилди. 

Семинар-тренингда истиқболда туризм соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. 

Мазкур туризм форуми доирасида Сирдарё вилояти Ховос тумани туристик объектлари ва зиёратгоҳларига саёҳат уюштирилди. 

Ғ. Примов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ховосда туризм форуми