5 июнь куни Тожикистон Миллий ахборот агентлиги – “Ховар” ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА сайтларида эълон қилинган агентликлар раҳбарлари – Саидали Сиддиқ ва Абдусаид Кўчимовнинг суҳбати икки мамлакат матбуотида кенг ёритилди.

Бу ҳақда Тожикистон Миллий ахборот агентлиги – “Ховар” хабар бермоқда.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг Президент лавозимидаги Тожикистонга тўртинчи ташрифи. Сўнгги марта давлатимиз раҳбари Душанбега 2019 йилда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун ташриф буюрганди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг бўлажак ташрифи арафасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов ва Тожикистон Миллий ахборот агентлиги – “Ховар” директори Саидали Сиддиқ мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида суҳбатлашди.

Иккала агентликнинг сайтида 5 июнь куни жойлаштирилган ушбу мақола Тожикистон ва Ўзбекистон нашрларида кенг ёритилди. 5-9 июнь кунлари уни тожик, ўзбек ва рус тилларида Тожикистоннинг “Жумҳурият”, “Халқ овози”, “Народная газета”, Ўзбекистоннинг “Янги Ўзбекистон”, “Овози тожик”, “Правда Востока” ва “Ишонч” газеталари қайтадан чоп этди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ховар” ва “ЎзА” раҳбарларининг суҳбати Тожикистон ва Ўзбекистон нашрларида кенг ёритилди